Иккинчи босқич якунида
Она - Ватанга муҳаббат туйғусини уйғотишда санъат ва маданиятнинг ўрни беқиёсдир. Шу йўсиндаги тадбирлар ва кўрик-танловлардан кўзланган мақсад ҳам бевосита шунга дахлдордир. Дунёда давлатлар, мамлакатлар кўп, лекин Ўзбекистон ягона эканлигини ҳар бир фуқаро чин дилдан ҳис этмас экан, киндик қон тўкилган маконга меҳру муҳаббат туйғуси бўлмас экан, демак унда ватанпарварлик туйғуси, оила қайғуси ҳам бўлмайди.
Жорий йилнинг 12 июнь куни ТИҚХММИ санъат саройида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик - танловининг иккинчи босқичи ўтказилди.
Кўрик - танловда ТТА, ТДПУ, ТМИ, ЎзМУ, ТДТУ, ЎзДЖТУ, ЖИДУ, ва Солиқ академияси каби таълим муассасаларининг талабалари қатнашдилар.
“Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик - танловининг иккинчи босқичида ТИҚХММИ 2 - босқич талабаси Дадарбоев Мухриддин 1- ўринни қўлга киритиб кейинги босқичга йўлланма олди.
Санъат саройи мудири Жамшид Комилжонов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов